Бугун Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида қолган 4 гуруҳда ҳам илк учрашувлар ўтказилади. Tribuna.Uz жуфтликларнинг ўзига хос статистик кўрсаткичларини эътиборингизга ҳавола қилади.

Фото: Champions League

РЕАЛ - АПОЭЛ (23:45)
- Бу икки рақиб 2011/12 ЕЧЛ чорак финалида тўқнаш келишган. Ўшанда мадридликлар умумий 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган. 

- ЕЧЛ да атиги 20 ўйинда жамоасини майдонга бошлаб тушган Зайниддин Зидан 2  марта ушбу турнирда ғолиб чиқишга улгурди. Ҳеч қайси мураббий шу пайтгача қаторасига 3 маротаба ғолиб бўла олмаган. 

- «Реал» нафақат ЕЧЛда, балки барча мусобақаларнинг ҳар бир ўйинида гол уриб келмоқда. Жамоанинг сўнгги голсиз ўйини салкам бир ярим йил олдин ЕЧЛ 2015/16 ярим финалида «Манчестер Сити» (0:0) га қарши учрашув бўлганди. 

- «Реал» ўз гуруҳидаги барча клуб билан ЕЧЛ плей-оффларида ўйнаган. 

ТОТТЕНҲЭМ - БОРУССИЯ ДОРТМУНД (23:45, Матч! Футбол 1)

Фото: Daily Star

- Жамоалар илгари фақат бир марта, 2015/16 Европа Лигаси нимчорак финалида тўқнаш келишган. Икки ўйин натижасига кўра, немис жамоаси 5:1 ҳисобида устун келганди.

- «Тоттенҳэм» Европа Чемпионлар Лигасидаги сўнгги 9 ўйиннинг атиги 2тасида ғалаба қозонган. Икки дуранг ва беш мағлубият. Шунингдек, «Уэмбли»даги охирги 3 ЕЧЛ ўйинида бир марта рақибдан устун келган. 

- «Тоттенҳэм» ўтган ЕЧЛ гуруҳ ўйинларида бошқа бир немис жамоаси «Байер»дан қолиб кетганди. 

 

ФЕЙЕНООРД - МАНЧЕСТЕР СИТИ (23:45, Матч! Наш Спорт)

Фото: Манчестер Сити

- «Манчестер Сити» шу пайтгача иштирок этган 36 гуруҳ ўйинларининг бирортасида 0:0 қайд этилмаган. Умуман бу 36 ўйиннинг атиги 5тасида манчестерликлар ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олишган.