Клинтон сайловларда ўзига овоз бермаганларни кечиришдан бош тортди
АҚШ собиқ давлат котиби ва президентликка собиқ номзод Ҳиллари Клинтоннинг маълум қилишича, сайловларда ўзи учун овоз бермаган ҳамда кейин бундан афсус чекканларни кечирмайди. У бу ҳақда CNN телеканалига айтиб ўтди.
Клинтон ўзининг «Нима юз берди» номли янги китобида Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг, 20дан ортиқ аёллар унинг ёнига келгани ва унга овоз беришмаганидан афсусда эканликларини билдиришган.
Собиқ давлат котибининг телеканалга айтишича, афсусда бўлганларни кечирмайди.
«Сенинг олдинга келиб: «Мен кампания учун кўпроқ нарса қилишни хоҳлаган бўлардим» дея айтган кишиларни овутиш оғир эди... Шунинг учун ҳеч кимни кечирмайман. Бироқ, шунга умид қиламанки, бу уларга дарс бўлади ҳамда кейинги сафар ўз овозларини беришга тайёр бўлишади», - деди Клинтон.
Аввалроқ Клинтон АҚШ президентлигига ўз номзодини бошқа қўймаслиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024