Facebook раҳбари 2015 йилни адабиёт йили сифатида қайд этди. Марк Цукерберг 365 кун мобайнида медиапарҳезга риоя қилди ва ойига камида икки китобдан мутолаа қилишга ҳаракат қилди. Агар илмий адабиётни яхши кўрсангиз, қуйидаги китобларга эътиборингизни қаратишингиз мумкин:

 

1. «Sapiens. Инсониятнинг қисқа тарихи», Юваль Ной Харари

Фото: Лайфхакер

"Юз минг йил илгари Ерда одамларнинг олти тури бўлган. Юваль Ной Харарининг китоби қандай қилиб Homo sapiens'нинг омон қолгани ва ҳозирги ривожланиш босқичига етиб келгани ҳақида сўз юритади.

"Sapiens'да менга инсон ҳаётида дин эволюцияси ҳақидаги боб ёқади. Бу мен чуқурлашишни истаган мавзу", - деб ёзади Цукерберг A Year of Books саҳифасида.

 

2. «On Immunity», Эула Бисс

Фото: Лайфхакер

Европа ва АҚШда эмлашга қарши ижтимоий ҳаракатнинг машҳурлиги Эулу Биссни эмлашнинг ҳақиқий фойдасини ўрганишга ундади. У тадқиқотлар натижаларини 2014 йилда «On Immunity» китобида баён қилди. Бу китобни Цукербергга олимлар ва соғлиқни сақлаш соҳасида ишловчи дўстлари тавсия қилишган.

«On Immunity» эмлашга қарши кишилар билан далилларга асосланиб баҳсга киришади ва бу жараённинг нақадар муҳимлиги, уларнинг қандай қилиб одамларни юқумли касалликлардан ҳимоялаши ва мустаҳкам саломатлик асоси экани ҳақида сўз юритади.

 

3. «Ўйинчи», Иэн Бэнкс

Фото: Лайфхакер

Иэн Бэнкс томонидан 1988 йилда ёзилган «Ўйинчи» - илмий-фантастик роман. Бу асар инсоният Коинотни забт этган ва суперинтеллектуал роботлар туфайли эртакнамо бойликни қўлга киритган  тақдирда нималар рўй бериши мумкинлиги ҳақида сўзлайди.