Жаҳон | 12:03 / 14.09.2017
69823
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда аэропорт бошлиғи президент вертолёти туфайли ҳаётдан кўз юмди

Фото: Shutterstock

Тожикистондаги Хоруғ шаҳри аэропорти бошлиғи Дилдор Мақсудшоев президент Имомали Раҳмоннинг вертолётини Душанбега кузата туриб ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Президентнинг вертолёти ҳавога кўтарилаётган пайтда, Дилдор Мақсудшоев унга жуда яқин масофада турганди. Вертолёт парраклари туфайли юзага келган кучли шамол сабабли у йиқилиб тушди ҳамда ёнида турган катта тошга урилди», - дея хабар берган Тожикистон ИИВ матбуот хизмати.

Хоруғ аэропорти бошлиғи давлат раҳбарининг Дарвоз туманига сафари давомида, уни кутиб олган ҳамда кузатиб юборган вилоят амалдорлари орасида бўлган.

ИИВ маълумотларига кўра, Мақсудшоев шифохонага олиб кетилаётган пайтда ҳаётдан кўз юмган.

 

Мавзуга оид