Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДРга 8 млн доллар ўтказиб бермоқчи
Фото: РИА "Новости"
Жанубий Корея ҳукумати КХДРга инсонпарварлик ёрдами сифатида 8 млн долларни юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Рёнхап» мамлакатни бирлаштириш вазирлигига таяниб маълум қилди.
Аниқлик киритилишича, маблағни халқаро ташкилотлар орқали ўтказиб бериш режалаштирилган.
«Давлатнинг позицияси шундан иборатки, Шимолий Кореядаги ижтимоий ҳимояланмаган фуқароларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, сиёсий нуқтаи назардан фарқли равишда давом эттирилиши лозим», - дея маълум қилди Жанубий Корея вазирлигидаги амалдор.
Айни пайтда мамлакат ҳукумати ёрдамни кўрсатиш деталлари ва етказиб бериш муддатларини аниқлаштириб олиш ниятида.
Аввалроқ, Америка разведкаси КХДРда янги ракета синовига тайёргарлик кетаётганини аниқлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026