Жаҳон | 15:44 / 16.09.2017
14949
1 дақиқада ўқилади

Австрия парламенти биносида Ҳитлернинг бюстлари топилди

Фото: Wikimedia Commons

Австрия парламентининг тарихий биносидаги таъмирлаш ишлари давомида Адольф Ҳитлер бюстлари ва у тасвирланган суратлар топилди. Бу ҳақда derStandard хабар қилмоқда.

Аниқлик киритилишича, ертўладан Ҳитлернинг иккита бюсти, у тасвирланган тўртта сурат ҳамда бир барельеф (текис юзага ишланган бўртма нақш) топилган. Австрия Миллий кенгаши спикери Дорис Буресоннинг қайд этишича, топилма парламентда нацистлар тарихига тегишли буюмлар йўқ қилиниши лозимлигини кўрсатади.

Нашрнинг қўшимча қилишича, парламентнинг тарихий биносида, Австрия 1938 йилда қўшилганидан сўнг «Бирлашиш масалалари бўйича рейхскомиссариат» жойлашган. Кейинчалик бино Миллий социалистик немис ишчилари партиясига берилган.

Жорий йилнинг февраль ойида Австрияда Ҳитлерга ўхшаш бўлган йигит ҳибсга олингани хабар қилинганди.

Мавзуга оид