Хатоларга йўл қўймаслик учун инглиз тилидаги 20 сўзнинг тўғри талаффузини ёдингизда сақлаб қолинг. "Лайфхакер" ҳаттоки тил эгаларининг ўзи ҳам баъзан нотўғри талаффуз қилувчи инглиз тилидаги сўзлар билан таништирди.
1. Transient
Таржимаси: қисқа муддатли
Бу сўзнинг талаффузи ҳатто инглизларнинг ўзида ҳам таажжуб уйғотади. Аксарият луғатларда [ʹtrænzıənt] шаклидаги транскрипция берилган. Бироқ transient сўзи - икки бўғинли, шунинг учун у [ʹtrænʃənt] дея талаффуз қилинади.
2. Status
Таржима: мавқе, лавозим
Тўғри талаффузи [ʹstætəs] эмас, [ʹsteıtəs] бўлади.
3. Prelude
Таржима: муқаддима, кириш
Бу сўзни [ʹpreɪljuːd] сифатида талаффуз қилиш нотўғри. Тўғри вариант - [ʹpreljuːd].
4. Valet
Таржима: валет, камердинер
Бу француз тилидан олинган сўз эмас, шунинг учун охирги бўғинни [eɪ] сифатида талаффуз қилиш мумкин эмас. Valet'нинг тўғри талаффузи - [ʹvælit].
5. Forte
Таржима: устунлик
Агар бу сўз кимнингдир кучли томонини билдирмаса, у [fɔːt] этиб талаффуз қилинади. Агар мусиқий атамани назарда тутаётган бўлсангиз, [ʹfɔːteɪ] дея талаффуз қилинг.
6. Err
Таржимаси: хато қилиш
У кўпчилик ўйлагандек hair'га эмас, her'га қофиядош. Сўзнинг транскрипцияси - [ɜː].














