Чет тилидаги билимларингизни мустаҳкамлаш учун ишончли ўқув маркази қидиряпсизми? У ҳолда Тошкент марказида жойлашган Opal Education ўқув-марказимизга мурожаат қилинг.

Чунки…

Ўтган йилги натижаларга кўра, ўқув марказимизда тайёрланганларнинг 95 фоизи талабалик бахтига сазовор бўлишди. Кам бўлса-да, ўқишга кира олмаганлар ҳам Тошкентдаги халқаро университетларнинг қўшимча ўқув ўринлари учун етакчи давогар бўлиб туришибди.

Бизда инглиз тили бўйича малакали ўқитувчилар сизнинг кун тартибингизга мос равишда – ҳафтада 5 кун (душанбадан жумага қадар) ёки ҳафтасига уч кунлик дарс жадвалини таклиф қиладилар. Марказимиздаги ўқитувчилар етакчи олий таълим муассасаларида тажриба орттирган бўлишлари билан бир қаторда, сизга дарс беришдан олдин марказимизнинг махсус тренингларда ҳам қатнашганлар.

Фото: Opal Education

Opal Education’да инглиз тилини ўрганиш билан миллий ва халқаро олий таълим муассасалари, хусусан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Вестминстер университети, Турин политехника унирвеситети, Инҳа университетининг кириш имтиҳонлари учун ҳам зарур даражада тайёргарлик кўриш мумкин.

Математика дарсларининг инглиз тилида олиб борилиши — ўқувчиларга шундай қўшимча имкониятлардан бири.

Opal Education’нинг кўпчиликни ўзига жалб қилувчи яна бир жиҳати: IELTS имтиҳонларида юқори баллнинг кафолатланишидир.

Марказимизда олти ой ўқиб, IELTS’дан 8 балл олган ўқувчилар бўлганини ҳисобга олсак, уч ойлик таълим давомида ўқувчиларимиз IELTS’дан одатда 7-7,5 балл, камида эса 6 балл тўплай олишади.

Фото: Opal Education

Бунга сабаб ўқув марказимизнинг махсус дарс ўтиш усулида. Бу қандай амалга ошишини қисқача тушунтирамиз: Бошловчилар инглиз тили ўқишни битта ўқитувчининг қўлида бошлайди. Pre-IELTS’дан эса бошқа малакали ўқитувчилар ўқитади ва ҳамма IELTS ўқувчилар якунда етакчи мутахассисимиз таёргарлигидан ўтади — муваффақиятимизнинг кичик сири шунда J