Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон роҳингя қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдамини топширади
Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Мьянманинг Ракхайн штатидан Бангладешга қочиб ўтган одамлар учун Ўзбекистондан юборилган энг катта инсонпарварлик ёрдамларидан бирини қабул қилиб олади. Эҳтиёжга муҳтож 8 минг оиланинг ҳар бири (тахминан 50 минг киши) Ўзбекистондан юборилган 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар, жумладан, гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар (сари, лунги, футболка), кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув билан таъминланади.
Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон вакиллари ушбу зарур маҳсулотлар ва инсонпарварлик ёрдамини эртага соат 11.00 да Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширади.
Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдер инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиевдан қабул қилиб олади.
Тадбирда Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раисининг ўринбосари Ҳабиб Миллат, ғазначи адвокат Тоуҳидур Раҳман, Бошқарув кенгаши аъзоси, Бангладеш Қизил ярим ой жамияти Бош котиби Можарул Ҳуқ, Ўзбекистон ва Бангладеш вакиллари иштирок этади.
Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдер Ўзбекистон раҳбариятига Мянманинг Ракхайн штати қочқинлари учун юборилган инсонпарварлик ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди.
Мавзуга оид
08:54 / 03.06.2026
БМТ Бош ассамблеясига янги раис сайланди
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025