Жаҳон | 17:15 / 20.09.2017
9177
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича битим ратификацияси бир кунга қолдирилди 

Фото: 24.kg

2017 йил 5 сентябрь куни Бишкекда умумий йиғилишда имзоланган қўшма чегара бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги битимни ратификация қилиш масаласи Қирғизистон парламентидаги ёпиқ мажлисда депутатлар томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда 24.kg хабар берган.

Қайд этилишича, ОАВ вакилларидан мажлислар залидан чиқиб кетиш ҳақида сўрашган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон билан чегара бўйича битим ратификацияси эртанги кунга қолдирилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенеснинг «Ота Макон» фракциясидан депутати Канибек Иманалиев хабар берди.

«Бугун бизга фақат харитани кўрсатишди, юридик кворум бор, бироқ, мажлислар залида 20-30 депутат бор эди, холос», - деган парламентарий.

 

Мавзуга оид