Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муҳаммад - Англия ва Уэльсдаги энг машҳур 10 исмдан бири деб топилди
Фото: AP
Эркакларга берилувчи Муҳаммад исми Англия ва Уэльсда янги туғилган чақалоқларга қўйилган энг машҳур исмлар орасида саккизинчи ўринни эгаллади. Буюк Британия Миллий статистик хизмати чоршанба куни шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Ўтган йили Англия ва Уэльсда жами 3908 нафар болага Муҳаммад исми берилган.
Ўғил бола чақалоқларнинг аксарияти, яъни 6,6 минг нафари Оливер деб номланган. Бундан ташқари, энг машҳур исмлар учлигига Британия шаҳзодаларининг исмлари - Ҳарри ва Жорж ҳам киради. Шунингдек бошқа таниқли исмлар орасида Жек, Жейкоб, Ной, Чарли, Томас ва Оскар исмларини қайд этиш мумкин.
Қиз бола чақалоқларга берилган энг машҳур исмлар эса қуйидагилар: Оливия (5 мингдан зиёд), Амелия (4,7 мингдан зиёд), Эмили (3,5 мингдан зиёд). Шунингдек топ-10 исмлар рўйхатидан Айла, Ава, Изабелла, Лили, Жессика, Элла ва Мия исмлари ҳам жой олди.
Англия ва Уэльсда ўтган йили жами 696 мингдан зиёд бола дунёга келган.
Мавзуга оид
14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба
15:39 / 11.03.2025
Истеъфодаги полиция ити ўрмонда йўқолган қариянинг ҳаётини сақлаб қолди
15:15 / 19.02.2025
Олимлар ҳайвонларнинг ҳиссиётларини аниқлайдиган сунъий интеллект яратди
19:55 / 18.01.2025