Бепарво ота
Фарзанд – улуғ неъмат. Авлодлар давомчиси, шажара, наслу насабнинг узилмас риштаси бўлмиш ўғил-қизларнинг тақдири учун аввало, ота-она масъул. Шу боис турмуш қурган эр-хотин туғилган дилбандини меҳр билан улғайтириши, унинг орзу-ўйлари, келажаги ҳақида қайғуриши шарт. Бу мулоҳазалар маънан соғлом оилалар учун уқтириш шарт бўлмаган табиий ҳаёт эҳтиёжидир.
“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, баъзи кимсалар фарзанд олдидаги бурчи, оталик масъулиятини осонлик билан унутади. Ўзидан бошқанинг ташвиши билан иши бўлмайди. Когон туманидаги Хўчкаб қишлоғида яшовчи фуқаро Алимардон Комилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Замира Холиқова билан ўрталаридаги никоҳдан 2009 йилда туғилган фарзандининг моддий таъминоти учун фуқаролик ишлари бўйича Когон туман суди буйруғига асосан ҳар ойлик иш ҳақидан алимент тўлаши керак эди.
Афсуски, бепарво ота 2015 йилнинг январь ойидан 2016 йил ноябрь ойига қадар моддий ёрдамга муҳтож, вояга етмаган ўғли учун алимент пулларини тўламай келди.
Умумий ҳисобда 5 миллион 123 минг сўм миқдордаги алиментни қасддан тўламаган А.Комилов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаси билан 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024