Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки экранли YotaPhone 3 смартфони намойиш этилди
Учинчи авлод YotaPhone смартфонлари Хитой бозорига чиқди. Унинг асосий хусусияти аввалги моделларда бўлгани каби орқа панелдаги "электрон сиёх"ли экран бўлди. CGTN шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.
Смартфон ишлаб чиқарувчиларининг таъкидлашича, асосий AMOLED-экран, албатта рангли. У бундан олдинги 4,7 дюймли моделдан фарқли ўлароқ, 5,5 дюйм диагоналга эга.
YotaPhone 3 яратувчилари Apple компаниясининг йўлидан бориб, моделни қулоқчинларни улашга мўлжалланган ўймадан маҳрум қилишди, энди уларни USB Type-C порти ёки махсус адаптер ёрдамида улаш мумкин бўлади.
Оператив хотира ҳажми - 4 Гб, ички хотира эса - 64 ёки 128 Гб. Смартфоннинг орқа панелида 13 Мп'ли камера бўлиб, фронтал камераси - 12 Мп.
Жорий йилнинг мартида YotaPhone 3 смартфони тақдимоти молиялаштиришдаги етишмовчилик туфайли қолдирилган эди, янги модель 20 сентябрь куни намойиш қилинди.
Мавзуга оид
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:13 / 24.06.2026
Nothing «орзудаги смартфон» концепциясини намойиш этди
20:41 / 22.06.2026
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
09:39 / 19.06.2026