Институт талабалари Ёшлар иттифоқи етакчисини сайлашди
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчисини сайлашга бағишланган йиғилиши ўтказилди.
Институт ректори Ў.Умрзоқов, Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани кенгаши раиси Ш.Олимов ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил қилинган мазкур тузилма эртамиз давомчиларининг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, уларда Ватанга муҳаббат, келажакка ишонч ҳиссини қарор топтиришда беқиёс аҳамият касб этишини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 июлдаги «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мамлакатимиз қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Институтнинг иқтисодиёт ва менежмент факультети тўртинчи босқич талабаси Акмал Бердимуродов Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси этиб сайланди.
Мавзуга оид
12:54 / 19.06.2024
Жиззахда одам ўлимига сабаб бўлган талаба Ёшлар иттифоқи кафиллиги остида суд залидан озод қилинди
18:15 / 08.11.2021
Ёшлар иттифоқи ҳудудий сектор ёшлари ва раҳбарлари иштирокида китобхонлик танлови ўтказади
16:00 / 19.04.2021
Ёшлар иттифоқи раҳбариятида лавозим ўзгаришлари амалга оширилди
08:09 / 07.04.2021