Ўзбекистон | 16:40 / 21.09.2017
15400
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть қувурини қуришга келишиб олди 

Фото: Anadolu

Ўзбекистон ва Қозоғистон Чимкент-Жиззах нефть қувурини қуришга келишиб олди, дея хабар беради Kazinform ахборот агентлиги.

Қувурни қуриш ўтган ҳафта Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг айрим масалалари бўйича доиравий келишувда назарда тутилган. 

Келишувга мувофиқ, йилига 5 миллион тонна қувватга эга Чимкент-Жиззах нефть қувури 2021 йилга келиб фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, ҳужжатга мувофиқ, томонлар нефть қувурини қуриш ва ишга тушириш учун ваколатли ташкилотларнинг режаларини амалга ошириш мақсадида қулай шарт-шароитларни яратишга ёрдам беради.

 

Мавзуга оид