Жаҳон | 08:15 / 24.09.2017
29978
2 дақиқада ўқилади

АҚШ элчиси Россияни тарк этмоқда

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси. Фото: RBC

Октябрда ваколати муддати тугайдиган АҚШнинг Россиядаги амалдаги элчиси Жон Теффт Россияни яқин кунларда тарк этишини маълум қилди. 

Унинг айтишича, у рафиқаси билан Россияни бир ҳафтадан кейин тарк этади.

"Тахминан бир ҳафтадан кейин Россияни тарк этамиз", деб айтди у YouTube ва элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган интервьюда.

Дипломатнинг айтишича, унинг Россия ҳақидаги илиқ хотиралари унинг бу ердаги кўплаб танишувлари билан боғлиқ бўлади. Унинг таъкидлашича, Россияда ишлаш енгил бўлмаган, бироқ "кўплаб ажойиб таассуротлар ва дўстлар" инъом этди.

Жон Теффт. Фото: Interfax

Теффтнинг таъкидлашича, АҚШ элчихонаси россияликлардан кўплаб саволлар олди ва уларнинг кўпларига жавоб беришга ҳаракат қилди. "Биз буни нима учун АҚШ ҳукуматида у ёки бу позиция мавжудлиги ва у нимадан иборатлигини, биз Россия ҳукумати билан қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишимиз, қаерда фикрларда тарқоқлик борлигини тушунтириш учун қиламиз. Биз буни давлатларимиз фуқаролари орасида кўприклар қуриш учун ҳам қиламиз", деб айтган элчи.

Июлда Оқ уй ОАВнинг АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Россиядаги элчиси лавозимига Юта штатининг собиқ губернатори Жон Хантсман номзодини илгари сургани ҳақидаги ахборотни тасдиқлаганди.

Мавзуга оид