Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий дорилар олиш учун бюджетдан 240 млрд. сўм ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 йилдаги 717-сон «Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига 15 кун ичида вазирликнинг асосланган аризалари бўйича транш тарзида очиладиган 300 млрд. сўм миқдорида, фоизсиз бюджет ссудаси берилади.
Йил охиригача, зарурат бўлганда идорага давлат тиббиёт ташкилотлари учун марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд. сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилади.
Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «O‘zmedeksport» РТИДКга унинг устав фондига ҳисса тарзида 3 млрд сўм маблағ ажратади. Компания томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган препаратларни сотиш чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади:
• улгуржи сотиш учун харид қилиш қийматининг 15% миқдорида,
• Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун — улгуржи нархнинг 20 % миқдорида.
Мавзуга оид
20:03 / 05.07.2026
Рецепт асосида сотиладиган қарийб 2500 номдаги дори нархлари пасайтирилди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
11:35 / 10.06.2026
Қарийб 900 млн сўмлик сифатсиз ва ҳужжатсиз дорилар аниқланди
08:15 / 04.06.2026