Ўзбекистон | 09:53 / 25.09.2017
10052
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркда С5+1 шаклида учрашув бўлиб ўтди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация «С5+1» шаклидаги Марказий Осиёнинг беш давлати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг навбатдаги учрашувида иштирок этди.

Музокаралар давомида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби шаклланаётган умумий кун тартиби, аввало иқтисод, экология ва хавфсизлик соҳаларидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Алоҳида эътибор Афғонистондаги вазият ва унинг минтақавий жараёнларга жалб этиш истиқболларига қаратилди.

Учрашувда олти давлат ТИВ раҳбарлари томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар.

Мавзуга оид