Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ироқ Курдистонидаги референдум бўйича баёнот берди
Ироқ Курдистонидаги овоз бериш жараёни расмий Анқара учун ҳеч қандай қонуний кучга эга бўлмайди. Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шу ҳақда сўз боради.
“Референдум натижаси, халқаро ҳуқуқ нуқтаи-назаридан ҳам, Ироқ конституцияси эътиборидан ҳам ҳеч қандай кучга эга бўлмайди”, - дейилади баёнотда.
ТИВнинг сайтида қайд этилишича, “референдумни ўтказиш нафақат Ироқ, балки минтақада тинчлик ва барқарорликка таҳдид солади”. Туркия “яна бир карра ўз миллий хавфсизлигига ҳар қандай хавф пайдо бўлса, имкониятидаги барча чораларни қўллашини таъкидлайди”.
Ироқнинг Курдистон мухтор вилоятида мустақиллик масаласи бўйича референдум бўлиб ўтмоқда. Овоз бериш жараёни жаҳон ҳамжамияти ва Бағдод марказий ҳукумати референдум муддатини ортга суриш ёки имкон бўлса бекор қилишга чақирганига қарамай ташкил этилди.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026