АҚШ Кубага қатъий талаб қўйди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтонда Куба ташқи ишлар вазири Эдуардо Родригес Парилья билан учрашув ўтказди ҳамда америкалик дипломатлар хавфсизлигини таъминлашни қатъий талаб қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэрт хабар берди, деб ёзмоқда The Hill.
Науэртнинг сўзларига кўра, сиёсатчилар ўртасидаги мулоқот «қатъий ва очиқ ўтган».
«Давлат котиби вазият нақадар жиддий эканига ишора қилди, ҳамда Куба ҳукумати элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини Вена конвенциясига мувофиқ ҳимоя қилишга мажбур эканини таъкидлади», - дея айтиб ўтган у.
АҚШ ҳукумати маълумотларига кўра, камида 21 дипломат аниқланмаган масофавий таъсир туфайли эшитиш, диққатни бир жойга жамлаш, хотира бузилиши, шунингдек бошқа асоратлардан азият чеккан.
Мавзуга оид
20:21
Трамп сайловда ютқазса, яна президентликка номзодини қўймаслигини айтди
11:30
АҚШ Конгрессида шатдауннинг олдини олиш учун лойиҳа тақдим этилди
22:03 / 22.09.2024
Трамп Ҳарриснинг дебат ўтказиш ҳақидаги таклифини рад этди
23:13 / 21.09.2024