Футбол тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер 3 август куни амалга ошди — можароли хабарлардан кейин Неймар «Барселона»дан Парижга келди. Шундан буён бир ярим ой муддат ўтди — Неймар ўйнамоқда, голлар урмоқда ва жамоадошлари билан баҳслашмоқда.

Неймар кунига 100 минг евро топади. Ҳатто ўйнамаса ҳам
Бразилиялик футболчининг «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтиши бўйича гаплар футбол оламидан ташқарида ҳам муҳокама қилинди: французлар клуби раҳбарлари, қатарлик шайхлар «Барселона»га бразилиялик футболчи учун 222 миллион евро тўлаб берди. Неймар билан шахсий шартнома бандлари эса кўп вақт сир тутилди. Бразилиялик футболчи жуда кўп олишини ҳамма биларди, аммо айнан қанча эканини ҳеч ким айта олмасди.

Сентябрда эса Spiegel ва Football Leaks нашрлари Неймарнинг ойлик маоши миқдори 3 миллион еврони ташкил қилади. Бу эса кунига юз минг евро дегани — Неймар ўйнамаган ва машғулот ўтказмаган кунлар учун ҳам пул тўланади.

У самарадорлик кўрсатмоқда
Неймар «ПСЖ» учун 6 ўйин ўтказди — Франция чемпионатида 5та ва Чемпионлар лигасида битта. 6 ўйинда у 5 гол урди ва 6та голли пас берди, у майдонга тушган ўйинларда жамоа ғалаба қозонди.

«Тулуза» билан ўйинда у 2 гол уриб, 3 марта голли пас муаллифи бўлди, шунингдек, пенальти ишлади.

Неймар ва Эдинсон Кавани можароси
Эдинсон Кавани — Неймар келгунига қадар Париж клубининг асосий ҳужумчиси ва асосий тўпурари эди. Ташқаридан қаралса, бразилиялик ва уругвайлик бу икки футболчида ҳаммаси жойидадек кўринади, улар бирга ҳужумлар қилишади, Неймарнинг пасларидан кейин Кавани гол урарди, улар голларини биргаликда нишонлашарди.

Лекин барибир бу икки юлдуз ўртасида таранглик келиб чиқди. Бу «Лион» билан ўйинда юзага чиқди: аввалига футболчилар жарима зарбасини ким ижро этиши борасида баҳслашишди, Дани Алвес тўпни олиб қўйиб уни Неймарга узатди. Неймар зарбани яхши ижро этди, дарвозабон унинг зарбасини бартараф этди. Кўп ўтмасдан «ПСЖ»нинг яна бир янги футболчиси Килиан Мбаппе рақиб ҳимоячилари томонидан йиқитилди ва пенальти белгиланди, Неймар тўпни тепишга чоғланган Каванининг олдига келиб, тўпни сўради. Уругвайлик футболчи рад этиб, уни кетказиб юборди. Ва пенальтидан гол ура олмади.