Ўзбекистон | 16:27 / 27.09.2017
15497
1 дақиқада ўқилади

ХВЖ директори Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни “Ўзбекистон Ренессанси” деб атади

Халқаро Валюта Жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва амалга оширилаётган ўзгаришларни ижобий баҳолаб, уни “Ўзбекистон Ренессанси*” деб атади. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клубнинг 27 сентябрдаги йиғилишида иштирок этган Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров маълум қилди. 

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров
Фото: Халқаро Пресс-клуб

“Кристин Лагард Президент Мирзиёевга қарата: “Сиз ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатни ўзгартириб юбордингиз”, дея таъкидлади. У, шунингдек, Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштириш борасида сузувчи курсга ўтилгани, саноатлаштиришнинг асосий йўналиши бўлган энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни эътироф этди”, - деди Жамшид Қўчқоров.

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид