АҚШ авиацияси Афғонистонда тинч аҳолига зарба берди
Пентагон АҚШ авиацияси Афғонистонда жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида тинч аҳолига тасодифан зарба берганини тан олди.
Воқеа оқибатида жабрланганлар бор, деб маълум қилди Афғонистонда АҚШ ва унинг иттифоқдошлари ўтказаётган “Қатъий кўмак” операцияси штаби. Воқеа Кобул аэропорти атрофида жангарилар ҳужумини қайтариш вақтида юз берган.
“Афғон хавфсизлик кучларига кўмак кўрсатган АҚШ кучлари ракеталаридан бири нотўғри ишлади ва оқибатда жабрланганлар бор. “Қатъий кўмак” тинч аҳолига зиён етказилганидан чуқур афсусда”, дейилган хабарда.
Ушбу ҳолат юзасидан тергов бошланган.
Афғонистоннинг “Пажвак” ахборот агентлиги маълум қилишича, ракета зарбаси оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган.
Афғонистон ички ишлар вазирлиги вакили жангарилар отган бир нечта ракета аэропорт яқинига тушганини маълум қилган. Tolo News телеканали маълумотларига кўра, аэропорт ва унинг атрофидаги ҳудудларга 20-30 та ракета билан зарба берилган. Зарбалардан мақсад эса НАТО базаси бўлган бўлиши мумкин.
Кейинроқ телеканал аэропортнинг ўққа тутилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига толиблар олганини маълум қилган. Толиблар ҳужумидан мақсад АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис бўлганини айтишган. Кейинроқ ИШИД ҳам ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024