Учрашувда мазкур корпорация билан йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз етакчиси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Хусусан, тоғ-кон саноати, металлургия, қурилиш соҳаларидаги шерикликни кенгайтириш ҳамда шаҳар инфратузилмасига рақамли ечимларни жорий этиш назарда тутилмоқда.

Музокаралар якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишилди.

Eldridge Industries активларни бошқариш, суғурта, кўчмас мулк, инфратузилма, технологиялар, спорт ва медиа соҳаларида фаолият юритувчи инвестициявий ҳолдинг. Бошқарувида қиймати 75 миллиард доллардан зиёд активлар мавжуд.