Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар учун устамалар миқдорлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 721-сон қарори билан божхона органлари ходимларига узоқ хизмат муддати учун устамалар ва озиқ-овқат паёги ўрнига ҳар ойда бериладиган пул компенсацияси миқдорлари тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжатга асосан божхона хизмати ходимларига узоқ хизмат муддати учун лавозим маошига ва шахсий берилган махсус унвон бўйича маошга нисбатан фоизларда қуйидаги миқдорларда устама берилади:
• 2 дан 5 йилгача – 5%;
• 5 дан 10 йилгача – 10%;
• 10 дан 15 йилгача – 15%;
• 15 дан 20 йилгача – 20%;
• 20 дан 25 йилгача – 25%;
• 25 йил ва ундан ортиқ – 30%.
Бундан ташқари, озиқ-овқат паёги ўрнига божхоначиларга ҳар ойда ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида пул компенсацияси тўланади.
Кўрсатилган тўловлар республика бюджети, шунингдек ДБҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Мавзуга оид
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
15:47 / 27.12.2025
1 январдан мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ойлик устама тўланади
14:07 / 12.11.2025