
Саудия Арабистони шайхи ўзининг АҚШдаги дабдабали хонадонларини кўрсатди
Қироллик оиласи вакиллари қандай яшаши кўпчиликда қизиқиш уйғотади. Аммо ҳамма бадавлат инсонлар ҳам шахсий ҳаётлари, ўзларининг қандай истиқомат қилаётганликларини кўрсатишни хоҳлайвермайди. Бироқ Саудия Арабистони шаҳзодаси Наваф бин Султон бин Абдулазиз Ал-Сауд ўзига тегишли дабдабали апартаментларини сотувга қўйди. Шу муносабат билан аксар хоҳловчилар шаҳзодалар аслида қандай истиқомат қилишларидан хабар топиш имконига эга бўлишди.

Апартаментлар Trump Place мажмуасида жойлашган
Ҳашаматли апартаментлар Манхэттеннинг Юқори Вест-сайдида, 31 қаватли Trump Place мажмуасидажойлашган. У 5, 6 ва7 қаватларни эгаллаган.

Меҳмонхонадан Ҳадсон дарёсининг ажойиб манзарасига қараб туради
Унинг аниқ майдони аниқ эмас. Фақатгина мажмуа маъмурияти шаҳзодага фойдаланиш учун 6 та алоҳида кенг хонани тақдим этгани, уларда таъмирлаш ишлари ўтказилганидан сўнг, қиммат апартаментларга айлангани аниқ. Бир қарашда унинг майдони қанчалик катта эканини сезиш қийин эмас.

Меҳмонхонанинг ўзи бир қаватда жойлашган

Меҳмонхона майдони 60 м2
Бугунги кунда бу квартирада 4 та ётоқхона бор. Уларнинг ҳар бирининг ёнида алоҳида меҳмонхона ёддан кўтарилмаган. 4 та ювиниш хоналарида 6 та ванна ва душ хонаси қурилган.



























