Жаҳон | 13:10 / 02.10.2017
8848
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти радио орқали йўллардаги тирбандликларни шарҳлади

Фото: Рёнхап

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин радио орқали оддий ҳайдовчиларга йўллардаги вазият ва тирбандликларнии шарҳлаш билан мамлакат аҳолисини лол қолдирди. 

TBS-радиоканали сайтидаги хабарга мувофиқ, 2 октябрь куни тонгда ушбу радиони тинглаётган фуқаролар президент Ин овозини эшитишган. Президент ўзини таништириб: "Чарчаган ҳайдовчи учун энг ишончли хавфсизлик камари бу дам олишдир. Агар сиз чарчаган бўлсангиз, бунинг учун ажратилган жойда дам олинг ва сўнгра йўлингизда давом этинг", - деган. Давлат раҳбари, шунингдек, автобус, такси ҳайдовчилари, поезд машинистлари ва самолётлар учувчилари, денгиздаги денгизчиларга салом йўллаган. 

Айни вақтда Жанубий Корея йўлларида кузги Ҳосил байрами муносабати билан бир неча километрлик тирбандликлар юзага келган. 

Экспертларга кўра, Мун Чжэ Ин ҳайдовчилар учун мўлжалланган эшиттиришда чиқиш қилиб, халққа яқинлигини намойиш этишни хоҳлаган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид