00:48 / 03.10.2017
19383

Россиялик мухолифатчи Навальний ҳибсга олинди

Фото:РИА Новости / Евгений Одиноков

Москванинг Симонов суди мухолифатчи Алексей Навальнийни келишилмаган намойишда иштирок этишга чорлаши учун ҳибсга олди. 
 
Суд Навальнийни айбдор деб топган. У айбланган модда бўйича максимал жазо 300 минг рубль жарима тўлаш, 200 соат мажбурий ишларга жалб қилиниш ёки 30 кунга ҳибсга олишни кўзда тутади.  

Маълум қилинишича, Навальний ўтган жума куни ҳибсга олинган.   

Мухолифатчининг айтишича, у қўлга олиниши вақтида Нижний Новгороддаги келишилмаган тадбирга йўл олмоқчи бўлган. 

Top