Генерал-полковник: ИШИД Ўрта Осиёга терроризмнинг янги моделини экспорт қилмоқда
ИШИД террорчилик гуруҳи Ўрта Осиёга минтақанинг сиёсий ва маданий ҳолатига мослаштирилган экстремизмнинг янги моделини киритмоқда. Бу ҳақда МДҲ иштирокчи давлатлари Террорчиликка қарши маркази (ТҚМ) раҳбари, генерал-полковник Андрей Новиков "РИА Новости"га берган интервьюсида маълум қилди.
"Жанговар ҳаракатлар зонасидан Марказий Осиё мамлакатларига экстремизмнинг янги модели экспорт қилинмоқда. У иштирокчиларининг ўзига хос кўп миллатли таркиби учун мослаштирилган, технологик ва тактик жиҳатдан модернизация қилинган", - деган генерал-полковник ИШИД Сурия ва Ироқдаги ҳарбий муваффақиятсизликлар фонида минтақага қандай кириб келаётгани ҳақида гапириб.
Агентлик суҳбатдошининг таъкидлашича, Ўрта Осиёда ИШИДнинг тарқалиши туркий халқларнинг ўзини ўзи идентификация қилиши, анъанавий турмуш тарзини ўзгартириш ва минтақадаги геосиёсий рақобат каби мураккаб ҳодисалар фонида юз бермоқда.
Бундан ташқари, Новиковнинг маълум қилишича, ўрта муддатли даврда ИШИДнинг Афғонистондаги стратегик вазифаси кучларни мамлакат шимолига, Ўрта Осиё давлатлари ва Хитой билан чегарага кўчиришдир
"Афғонистондаги ИШИД фаоллигига қараганда, гуруҳнинг ўрта муддатли стратегик вазифаси мамлакат шимолидаги ўз позициясини Марказий Осиёдаги давлатлар ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор тумани ҳудудларига кириш имконияти орқали кенгайтиришдир", - деган у.
МДҲ ТҚМ раҳбарининг таъкидлашича, шу тариқа сохта ҳужжатлардан кенг фойдаланувчи “қайтаётганлар” муаммоси яна долзарб аҳамият касб этди.
Мавзуга оид
12:00 / 21.10.2024
ГФРда ИШИД тарафдори Исроил элчихонасига ҳужум уюштиришни режалаштирган
15:11 / 05.10.2024
“Ўзбекистон ДХХ Россияга ИШИД аъзоларини тутишга ёрдам берган” — Бортников
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
18:29 / 03.09.2024