"Бу хато эмас, балки Россия иқтисодиёти ва ижтимоий соҳаси ривожланишидаги тенденциядир", деб айтди Путин "Россия энергетика ҳафтаси" форуми йиғилишида. Путиннинг фикрича, бойлар ва ночорлар даромадлари ўртасидаги тавофут 1990-йилларнинг "шок терапияси" келтириб чиқарган "ёмон тенденция" билан шартланган.

Маълумотларга кўра, россияликларнинг охирги 3 йил ичидаги даромадлари 20 фоизга камайган. 22 млн га яқин россиялик яшаш минимумидан камроқ даромад олади.  

2017 йилда раҳбарлар ва етакчи мутахассислар маоши энг кўп миқдорда ошган. Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин сентябрь охирида россияликларнинг реал маошлари 2017 йил якунига кўра 3 фоизга, 2018 йил якунига кўра эса 4 фоизга ошишига ваъда берган.