Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Бу Англиями?": мигрантлар автобус двигателида Буюк Британияга кириб олишди
Фото: Daily Mail
Буюк Британияда автобус ҳайдовчиси ўз транспорт воситасининг мотор жойлашган қисмида Судан ва Эритреядан бўлган тўрт муҳожирни топди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Нашрнинг хабар қилишича, автобус Франциянинг Кале шаҳридан Буюк Британияга қайтиб келаётган бўлган. Ҳайдовчи йўл бўйидаги сервисда тўхтаганида, двигатель жойлашган ердан турли товушлар чиқаётганини эшитди. Ҳайдовчи мотор бўлмасини очгач, у ердан мигрантларни топган.
"Мотор бўлмасини очдим ва у ерда ёқимсиз тасаввур уйғотган юзни кўрдим. У ердаги ҳарорат Цельсий бўйича тахминан 65 даража бўлиши керак эди. Улар тўрт нафар эди, ҳамда бу ерда камида беш ярим соат давомида бўлишган", - дея айтиб ўтди британиялик нашрга.
Ўз навбатида муҳожирлар: "Бу Англиями?" дея бақиришган. Ҳайдовчи полициячиларни чақиртирди, улар автобусдан "чақирилмаган меҳмонларни" олиб чиқишди.
Мавзуга оид
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
00:33 / 13.04.2026
Британия Ҳўрмуз блокадасида қатнашишдан бош тортди – ОАВ
13:30 / 16.03.2026
Январда 1,1 мингдан зиёд ўзбекистонлик Буюк Британия томон йўл олди
13:27 / 14.03.2026