Ҳалоллик, фикрни қисқа ва лўнда ифодалаш, шунингдек суҳбатдошни тинглай олиш яхши мулоқот гаровидир. "Гаплашиб олишимиз керак" китоби муаллифи, радиобошловчи, журналист Селеста Худли бошқалар билан мулоқот давомида ёрдам берувчи қоидалари билан бўлишди.
1. Чалғиманг
Бу шунчаки телефон ёки планшетни олиб қўйиш кераклигини билдирмайди. Ҳозирги лаҳзалардан завқ олишни ўрганинг. Раҳбарингиз билан урушиб қолганингиз ёки кечки овқатга нима тайёрлаш борасида бош қотирманг. Суҳбатни тугатмоқчи бўлсангиз, шундай қилинг, бироқ ўз хаёлларингизга берилиб, суҳбатни давом эттирманг.

2. Шахсий фикрингизни бошқаларга сингдиришга уринманг
Агар жавоб ёки танқидсиз ўз нуқтаи назарингизни баён қилмоқчи бўлсангиз, шахсий блогингизни юритинг. Мулоқотни суҳбатдошдан нимадир ўрганишга умид қилиб бошлаш керак. Телебошловчи Билл Найнинг айтганидек: "Танишган ҳар бир одамингиз сиз билмайдиган бирор нарсани биладиган бўлади". Суҳбатдошни ҳақиқатда тинглаш учун шахсий қарашларингизни вақтинчалик бир четга суриб туришга ҳаракат қилинг.
3. Батафсил жавоб талаб қилувчи саволлар беринг
Саволни "Ким?", "Нима?", "Қаерда?", "Қандай қилиб?" ва "Нима учун?" сўзларидан бошланг. Акс ҳолда суҳбатдошингиз фақат "ҳа" ёки "йўқ" деб жавоб беради. Бирор воқеа ёки ҳиссиёт ҳақида батафсил маълумот сўранг. Суҳбатдошингиз ўйланиб қолади, жавоб эса қизиқарли бўлади.
4. Мулоқотнинг боришини кузатинг
Кўпинча миямизга қандайдир фикр келади ва биз бир муддат суҳбатдошни тингламай қўямиз, ўзимиз сўрайдиган савол борасида ўйланиб қоламиз. Баъзан шундай бўладики, саволимиз бундан олдин суҳбатдошимиз гапирган гапларини такрорлайди. Шундай бўлмаслиги учун турли фикрларни қўйиб юборишни ўрганинг. Улар келади ва кетади, бундай фикрларга ёпишиб олманг.
5. Билмайдиган нарсангизни "билмайман" денг















