Атамбоев Ўзбекистон билан чегаранинг қолган қисми бўйича келишувни тезлаштирмоқчи
Эҳтимол, ҳатто 1 декабргача Қирғизистон чегаранинг қолган қисми бўйича Ўзбекистон билан келишув имзолаши мумкин. Бу ҳақда 12 октябрь куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Ўшдаги футбол академиясининг очилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
«Мен яқинда Тошкентда бўлдим. Эҳтимол, сиз менинг дўстим, Ўзбекистон президенти Шавкат Миромоновичнинг мерос бўлиб ўтиш ҳақидаги сўзларини эшитгандирсиз. Сабаби бизда қийин пайтлар ҳам бўлган, лекин Худо хоҳласа, ҳатто 1 декабрдан олдин ҳам чегаранинг қолган қисми бўйича битим имзолашимизга умид қиламан. Агарда улгурмасак, ўйлашимча, Қирғизистон фуқаролари бизнинг кўпмиллатли халқимиз, Шавкат Миромонович билан биз кутиб турган шахсни танлайди», - деди у.
Атамбоев Ўшга сафаридан олдин, 2010 йилги воқеаларни эслагани ҳақида хабар берди.
«Бугун мен Ўшга сафаримдан олдин яхши ухлай олмадим, 2010 йилни, ёниб кетган Ўш ва Жалолободни эсладим ҳамда, албатта, бу қадимий Ўшда, Қирғизистон ва дунёнинг ҳар қандай шаҳрида такрорланмаслигини доимо яратгандан сўрайман», - деди у.
«Бундай воқеалар Қирғизистон ёки бошқа мамлакатда такрорланмаслигини Худодан сўрайман. Бундай нарсаларга туртки берадиганлар эса... Биласизми, баҳорда ҳаттоки интернетда кузатилган чақириқлар учун (агар бирор киши бошқа миллатдаги фуқарони ҳақорат қилган бўлса) ҳозирги кунда 3 та жиноят иши очилган. Биз қамаймиз. Демократия - бу қонуннинг диктатураси. Агар кимнидир қамамасак, турли ғийбатлар пайдо бўлмаслиги, кимнидир қаҳрамон қилмасликларини кутиб турамиз. Мен ўз халқимга ишонаман ва умид қиламанки, олти йил ичида Қирғизистон халқи, шу жумладан Ўш шаҳри аҳли ҳам менга ишонди», - деди А.Атамбоев.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024