Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада яна 20га яқин меҳмонхона қурилади
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти амалга оширган ташрифи давомида Хива шаҳрида барпо этилаётган «Фаровон» меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди.
Шаҳарнинг Амир Темур кўчасида қурилиши режалаштирилган ушбу меҳмонхона қадимий меъморчилик услубида 3 қаватли қилиб бунёд этилади. Унда конференция заллари, спорт майдончалари, ресторанлар, кўнгилочар масканлар ва бошқа имкониятлар бўлади. Меҳмонхонага франциялик ишбилармонлар инвестиция киритади.
«Бу ерга келишимиздан асосий мақсадлардан бири Хивани туристик зонага айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни яна бир бор таҳлил қилишдан ибора. Туризмни ривожлантириш учун, аввало, сайёҳларга шароит яратиш зарур. Шу мақсадда келгуси уч йилда Хивада 20 га яқин меҳмонхона қурилади. Бу меҳмонхона беш юлдузли, мамлакатимиздаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлади», деди давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди. Маълумотларга кўра, мазкур сарой ҳудуди шу ерлик Нуриллабой исмли савдогарга тегишли бўлган. Мажмуа хорижлик меҳмонларни қабул қиладиган қароргоҳ вазифасини ўтаган.
Мавзуга оид
07:54 / 06.05.2026
«Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди Тошкент – Хива йўналишида илк қатновни амалга оширди
18:50 / 30.04.2026
Тошкент – Хива йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади
21:25 / 18.03.2026
2 майдан Тошкент—Хива йўналишида тезюрар поезд қатнови бошланади
14:24 / 14.03.2026