Oono дунёдаги илк мутлақо ҳошиясиз смартфонни тақдим этди
Хитойнинг гаджетлар ишлаб чиқарувчи Oono компанияси дунёдаги илк мутлақо ҳошиясиз смартфонни тақдим этди. Таъкидлаш жоизки, шу кунга қадар ҳошиясиз дея намойиш этилган барча смартфонлар барибир ҳошияга эга бўлган.
ХХР компанияси ҳақиқатда ҳошиясиз смартфонни ишлаб чиқаришга қарор қилди ва янги қурилмасини намойиш қилди. Тақдим этилган кадрларга кўра, телефоннинг ҳошиялари йўқ, олд панелнинг барини экран эгаллаган. Компания муҳандислари динамик ва фронтал камера асосий дисплей ортига яширинган бўлишини маълум қилишди. Уни пастга силжитилса, мулоқот ва съёмка учун керак бўлувчи интерфейслар пайдо бўлади.
Ҳозирда экспертлар Oono компанияси ўзининг мутлақо ҳошиясиз смартфонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўя оладими ёки йўқлиги борасида турли фикрлар билдиришмоқда, зеро уларнинг фикрича, бу анча мураккаб иш. Шундай бўлса-да, ғоянинг оригинал ва қизиқ экани борасида уларнинг бари ҳамфикр.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
14:35 / 09.10.2024
Эксперимент: Маърузада смартфонлардан қисқа муддат фойдаланиш талабаларга диққатни жамлашга ёрдам бериши мумкин
12:24 / 06.09.2024
Смартфонлар мия саратонига сабаб бўлиши ҳақидаги фикрлар асоссиз деб топилди
15:18 / 22.04.2024