Эксперт: КХДР дунёдаги энг самарали кибердастурга эга
КХДР ҳукумати 6 мингдан ортиқ хакерга раҳбарлик қилмоқда. Улар сезиларли даражада самарали фаолият юритмоқда. Мазкур мутахассислар уюштираётган киберҳужумлар Ғарбни Пхеньян билан ҳисоблашишга мажбур этмоқда, деб ёзади The New York Times.
Нашрга кўра, КХДР ракета-ядро ишланмалари билан чекланиб қолаётгани йўқ. Аксинча, интернет тармоғида глобал ваҳимага сабаб бўладиган ҳамда миллионлаб доллар пулларни ўмара оладигаан кибердастурни ишлаб чиққан. Ушбу таъсир воситаси халқаро санкциялар таъсир доирасига тушмайди ва қамалда қолган мамлакатга жуда мос келади.
"Кибернетика уларга босим ўтказишнинг энг муносиб воситаси. Арзон нарх, жавоб ҳаракатларини амалга ошириш имконияти мавжуд. Бундай восита давлат инфратузилмаларининг йирик соҳаларига таҳдид сола олади. Бундан ташқари пул топиш ҳам мумкин", - дейди АҚШ МХА директорининг собиқ ўринбосари Крис Инглис.
"Айтиш мумкинки, КХДР сайёрамиздаги энг самарали кибердастурга эга. Аммо, унинг техник мураккаблиги муҳим эмас, балки кам харажат билан қўйилган вазифаларни бажаргани эътиборлидир", - дея қўшимча қилган эксперт.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024