Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда натижаларга эътироз бўлмаса, янги президент инаугурацияси 4 декабрга қадар ўтказилади
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 15 октябрь куни бўлиб ўтган президентлик сайлови натижаларини эълон қилишда давом этмоқда. 16 октябрь куни соат 9:17даги ҳолатга кўра, Сооронбай Жээнбеков сайловчиларнинг 52,76 фоиз овозини тўплаб етакчилик қилмоқда.
Қирғизистон президенти ва Жўқорғи Кенеш депутатлари сайлови ҳақидаги конституциявий қонунга кўра, МСК овоз бериш жараёнидан сўнг 20 кундан кечиктирмаган ҳолда (4 ноябрь) давлат раҳбари сайлови натижаларини аниқлайди. Агарда, овоз бериш натижалари бўйича белгиланган тартибда шикоят тушса, сайлов натижаларини аниқлаш суд кўриб чиққунга қадар тўхтатилади.
Сайловда иштирок этган барча фуқароларнинг ярмидан кўпроқ овозини биринчи турда олган номзод сайланган ҳисобланади.
Сайлов натижалари расмий эълон қилинган кундан бошлаб 30 календарь кун ичида сайланган президент (натижалар шубҳа остига олинмайдиган бўлса - 4 декабрга қадар) Жўқорғи Кенеш депутатлари иштирокида Қирғизистон халқига қасамёд келтиради. Қасамёд давлат тилида келтирилади.
Давлат раҳбари сайлови натижаларини расмий равишда эълон қилишни Марказий сайлов комиссияси оммавий ахборот воситаларида 3 календарь куни давомида амалга оширади.
Марказий сайлов комиссияси сайланган президентни рўйхатдан ўтказади ва лавозимга киришиши чоғида президент сифатида сайлангани тўғрисида гувоҳнома, кўкрак нишони ҳамда байроқ топширади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026