Мирзо Улуғбек туманида қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди
Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди.
Бу ҳақда KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
М.Улуғбек туманида 14 октябрь куни соат 21.00да, "Орият" тадбири давомида, 1970 йилда туғилган, Яланғоч даҳаси 17-уйда яшовчи Ш.Р. 20.000 сўм пул эвазига, ўз уйида, 1988 йилда туғилган, Пилла-2 кўчасида яшовчи Ю.Ш. ва 1998 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Мустақиллик кўчасида яшовчи Э.Р.га жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, ушланди. Далилий ашё сифатида 20.000 сўм олинган.
Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан фуқаро Ш.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
18:31 / 18.10.2024
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
07:28 / 30.08.2024
Тошкент ҳалқа йўлининг Мирзо Улуғбек туманидаги қисми очилди
08:06 / 25.07.2024