Сомалидаги теракт қурбонлари сони 276 нафарга етди
Сомали пойтахти Могадишода содир этилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ошди. Бу ҳақда Сомали федерал ҳукумати ахборот вазири Абдураҳмон Умар Осмон твиттерда маълум қилди.
"Аш-Шабоб"нинг ваҳший ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 276 гача ва жароҳатланганлар сони 300 гача етди", деб ёзган амалдор.
Аввалроқ 231 киши ҳалок бўлгани ва 275 киши яралангани маълум қилинганди.
Теракт 14 октябрда шаҳарнинг Ходан туманидаги меҳмонхона ёнида содир этилган. Портловчи моддалар билан юкланган юк машинаси портлатилган. Бирорта террорчилик гуруҳи ушбу теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бироқ ҳукумат терактни содир этишда "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳини айбламоқда.
Мавзуга оид
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024
«Крокус»даги теракт: ишда тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлди
22:10 / 25.10.2024
Туркия пойтахтида теракт уюштирганларнинг шахси аниқланди
01:02 / 24.10.2024