Жаҳон | 13:19 / 17.10.2017
12100
1 дақиқада ўқилади

Саакашвили митинги муносабати билан Киевнинг марказий кўчалари ёпилди

Фото: 112.ua

Украина пойтахти марказида қатор кўчалар эрта тонгдан бошлаб ёпилади, деб хабар қилмоқда «112 Украина» телеканали.

Хусусан, Киевнинг Грушевский, Институт, Липская кўчаларининг белгиланган қисмлари ёпилади. 

Бундан ташқари, Лютеран, Круглоуниверситет, Городецкий, Шелковичной ва Крепостной кўчалари тўлиқ ёпилади. 

Украина президенти маъмуриятининг ахборот сиёсати бош департаментининг маълумотларига кўра, Киев марказининг ёпилиши Мальта президенти Мари-Луиза Колейро Прекининг Украинага келиши билан боғлиқ. 

Бироқ 17 октябрь кунлари Киевда Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили раҳбарлигида намойишлар ўтказилади, унда Украина президенти Пётр Порошенко импичментига эришиш кўзланмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов

Мавзуга оид