Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарадиган замонавий корхона ишга туширилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПҚ-3334-сонли «Миллий заргарлик буюмларининг замонавий ишлаб чиқарилишни ташкиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор матнига кўра, «Асака» акциядорлик-тижорат банкига ўз фаолиятини 2009 йилда якунлаган ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланилмаётган «1-заргарлик корхонаси» объекти базасида 2018 йилнинг 1 июлига қадар заргарлик бумлари ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш вазифаси юклатилмоқда.
«Асака» АТБ ва унинг бошқарувчи компанияси томонидан объект ҳудудида инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил этилаётган корхоналар давлат рўйхатига олинган кунидан бошлаб уч йил мобайнида даромад солиғи, ягона солиқ тўлови, мулк солиғи, ер солиғидан озод қилинади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026