Жаҳон | 14:55 / 19.10.2017
32592
1 дақиқада ўқилади

Путин Собчакнинг сайловларда иштирок этиш режасига қандай муносабат билдирди?

Фото: РИА "Новости"

2018 йил РФ президенти сайловларида қатнашиш режаси ҳақида маълум қилган телебошловчи Ксения Собчак давлат раҳбари Владимир Путинга ўз режасини билдирди. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди. 

Собчакнинг сўзларига кўра, телебошловчи ўз отаси Анатолий Собчак ҳақида фильмни суратга олиш жараёнида Путиндан интервью олган вақтида мазкур масалани кўтарган.

"Мен сиёсатда самимий ва шаффоф муносабатлар тарафдориман. Санкт-Петербургда яшаган вақтимиздан бошлаб менинг оилам ва Владимир Владимирович яқин алоқада бўлишган, шунинг учун ўз қароримни тўғри деб ҳисобладим. Мен интервьюдан кейин Путинга ўз ниятим ҳақида билдирдим... У "ҳар бир инсон қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга ва улар учун масъул" эканини айтди. Гапларим унга ёқди деб ўйламайман, у биргина шу гапни айтиб, кейин онамнинг соғлиғи ҳақида сўрай кетди", - дейди Собчак

Мавзуга оид