Швейцария Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтирди
Швейцария БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюцияларига мувофиқ, Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни кучайтирди. Бу ҳақда Швейцария федерал кенгаши сайтида маълум қилинди.
Шу тариқа Швейцария БМТ Хавфсизлик кенгаши киритган санкцияларга расман қўшилди. Санкциялар Шимолий Корея 5 август ва 11 сентябрда ракеталар учиргани ва ядро синовини ўтказганига жавобан киритилганди.
Санкцияларга кўра, Шимолий Корея фуқароларига ишлашга тақиқ киритилди. 2017 йил 11 сентябргача берилган рухсатлар бундан истиснодир. Шунингдек, Шимолий Корея ҳукумати ёки унинг фуқаролари билан қўшма корхоналар ташкил этиш тақиқланади. Бундай турдаги корхоналар 2018 йил 9 январигача тугатилиши керак.
Шимолий Корея билан молиявий транзакцияларга фақатгина дипломатик миссиялар фаолиятини таъминлаш ва гуманитар мақсадларда йўл қўйилади. Бундан ташқари, Шимолий Кореядан қўрғошин, тўқимачилик, балиқчилик ва денгиз маҳсулотлари харид қилиш, унинг ҳудуди орқали бу товарларни олиб ўтиш ёки уларни импорт қилиш тақиқланади. Нефть импортига йилига 2 млн баррел миқдорида чеклов киритилмоқда.
Шимолий Корея унга дунё ҳамжамияти томондан кўрсатилаётган босимга қарамай, ўз ракета ва ядро дастурларини ривожлантиришни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
18:15 / 28.10.2024