Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Ҳужжат рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни тайёрлашни рағбатлантириш, хомашё ресурсларини қайта ишлаш ва самарали ишлатиш қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлаш, шунингдек замонавий корпоратив бошқарув услубларини фаол жорий қилиш мақсадида қабул қилинди
Қарор билан “Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖ акциядорларининг корхона номини “Ўзбекистон рангли металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖга (“Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ) ўзгартириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича, “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.
Қуйидагилар “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖ нинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
биринчи - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида, жумладан рангли металл парчалари ва чиқиндилари мунтазам ҳосил бўладиган юридик шахслар билан фьючерс шартномалари, шунингдек “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖга металл парчалари топширувчилардан рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларини тўплаш ва топшириш учун юридик шахслар билан топшириқ шартномаларини тузиш орқали рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ҳамда металл парчалари топширувчилардан қабул қилиш бўйича самарали тизимни ташкил этиш;
иккинчи - ишлаб чиқаришни янги турдаги маҳсулотлар тайёрлашни ўзлаштириш бўйича модернизациялаш ва диверсификациялаш, рангли металларни қайта ишлайдиган замонавий, энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналарни жорий этиш, шунингдек хомашё базасини кенгайтириш;
учинчи - ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларнинг экспорт ҳажмларини, жумладан янги бозорларни ўзлаштириш ҳисобидан ошириш, ташқи бозорлардаги позицияларни мустаҳкамлаш;
тўртинчи - маҳсулот таннархини, хусусан, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш ва операния харажатларини макбуллаштириш, товарлар ҳамда хизматлар импорти ҳажмларини қисқартириш ҳисобидан пасайтиришга доир аниқ мақсадли ишларни тизимли равишда амалга ошириш;















