Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимияти янги жойга кўчиб ўтиб, ўз биносини янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигига бўшатиб берадиган бўлди.
Янги вазирлик ҳокимиятнинг Юсуф Хос Ҳожиб кўчасидаги биносида жойлашади.

Яккасарой ҳокимияти эса Бобур кўчасида жойлашган, аввал Республика байналмилал маданият марказига тегишли бўлган бинога кўчиб ўтади. Ҳозирда бу бинода капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрда Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Янги вазирликка Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг собиқ директори Агрепина Шин раҳбар этиб тайинланди. Янги вазирликнинг асосий вазифаси мамлакатдаги мактабгача таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўлади.















