Америкалик сайёҳ Ўзбекистон сафаридан олган таассуротлари билан бўлишди
Узоқ муддатли саргузаштларни хуш кўрувчи америкалик сайёҳатчи Чак Пенингтон Ўзбекистонга уюштирган сафари ва ундан сўнг мамлакат тўғрисида пайдо бўлган ажойиб хотирасини чоп этди. Kun.uz ана шу сафар таассуротининг ўзбек тилига таржима қилинган кўринишини сизга ҳавола этади.
“Менинг турли юртларга саёҳат қилганимни билган сайёҳлик агентлиги ходими бироз суҳбатлашгандан сўнг, Ўзбекистонга боришим кераклигини айтиб қолди ва мен бунга рози бўлдим. Сентябрь ойида серқуёш ўлкага йўл олган сайёҳлар жамоаси ичида, мен ягона америкалик эдим. Очиғи, бошида бу мени иккилантириб қўйди. ”Тўғри қарор қабул қилдимми?", дея ўз-ўзимга савол беравердим.
Аэропортдан тушиб келишим билан, ўзбек халқи қандайдир махсус меҳмонни кутиб олгандай алоҳида нозиклик билан муомала қилиши - мендаги барча шубҳани йўқ қилиб юборди. Ўзбекистон ҳақида четда кўпинча бу жой сайёҳлар учун хавфсиз жой эмас, қабилидаги ақидани эшитгандим. Лекин, мен бу жойда ўзимни жуда-жуда хавфсиз ҳис қилдим”, дейди сайёҳ.
Пенингтонни Ўзбекистондаги тарихий-маданий бинолар, ҳатто йўлакда қўл билан бостирилган тошлар ҳам ҳайратга солганини ёзади.
“Айрим кўчаларда аҳоли гавжум марказлар қаерда эканига ишора қилувчи йўлаклар мавжуд. Умуман олиб қараганда, Ислом маданий обидалари билан замонавий услуб уйғунлашиб кетган. Чилустун биноси ҳақида эшитгандим, шу заҳоти у ерни ҳам зиёрат қилишга отландим. Устун аслида қирқта эмас, балки сувдаги акси билан ҳисобланса шунча чиқади”, деб фикр билдирган у.
Ўзбекистоннинг чўл-дашт ҳудудларига ташриф буюрган сайёҳ туя мингани ҳақида мароқ билан сўз юритади.
“Очиқ осмон остидаги ўтовда дам олиш, бунинг устига гулхан атрофида исиниб ўтириш - айнан мен орзу қилган юмушдан бири. Қайга борсам ҳам маҳаллий аҳоли менга қизиқиш билан қарайди, ёрдам беришга, тиллашиб, бироздан сўнг суратга тушишни истайди. Айниқса, унинг хонадонида текинга меҳмон бўлишингизни илтимос қилади.
Албатта, барча турдаги сайёҳлар Ўзбекистонни бирдек севиб қолади, дея олмайман. Аммо бу юрт тажрибали, кўпни кўрган киши учун қизиқарли маскан, энг камида ҳаётни бошқа нигоҳда кўришни истасангиз Ўзбекистонга келинг”, деб фикрини якунлаган у.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
15:05 / 02.09.2024
Намангандаги Нанай қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди
23:17 / 08.08.2024