Жамият | 17:11 / 22.10.2017
9280
1 дақиқада ўқилади

Грузиянинг энг яхши футболчиси Тбилиси мери этиб сайланди

Фото: Кахи Каладзе

Киевнинг «Динамо» ва «Милан» клублари собиқ футболчиси, «Грузин орзуси» демократик партиясидан номзод этиб кўрсатилган Каха Каладзе Тблиси шаҳар мери этиб сайланди. «​Грузия Online»​ хабарига кўра, жами овозларнинг 51,06 фоизини қўлга киритган собиқ футболчи эндиликда пойтахт мери сифатида фаолият олиб боради.

Шунингдек, сайловда мустақил номзод Александр Элисашвили 17,46 фоиз билан иккинчи поғонани эгаллаган.

Маълумот учун, Каха Каладзе 2006 йил Грузиянинг энг яхши футболчиси этиб тан олинган. Футбол бўйича Грузия терма жамоаси сардори сифатида танилган собиқ футболчи кейинчалик, Чемпионлар Лигаси баҳсида икки марта зафар қучган.

Охирги марта у Грузия энергетика вазири этиб тайинланган эди.

Мавзуга оид