Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда яна одамлар ўққа тутилди
АҚШнинг Виргиния штатида содир этилган отишма оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция твиттерда маълум қилди. Отишма номаълум кимса томонидан штатнинг энг йирик шаҳри Александрияда олиб борилган.
Гувоҳларнинг айтишича, жиноятчини ушлаш бўйича операция қизғин паллада. Кўчалар тўсиб қўйилган, осмонга полиция вертолёти кўтарилган. Отишмани ким содир этгани ҳозирча номаълум. Полиция маълумотларига кўра, шаҳарликлар учун айни дамда хавф йўқ.
1 октябрь кечки вақт Лас-Вегасда (Невада штати) мусиқа фестивали вақтида одамлар ўққа тутилганди. Отишмани Стивен Пэддок исмли кимса машҳур "Мандалай-бай" меҳмонхонасининг 32-қаватидан олиб борган. Маълум қилинишича, концертда 22 мингга яқин киши бўлган. Ҳужум оқибатида 58 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ киши яраланган. Қотил жиноятни содир этгач, ўз жонига қасд қилган.
Мавзуга оид
22:28 / 13.05.2026
АҚШда Трампнинг олтин телефонларини етказиб бериш бошланади
21:32 / 13.05.2026
Хитой санкцияларни четлаб ўтиш учун АҚШ давлат котибининг исмини «ўзгартирди»
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026