Жамият | 09:12 / 23.10.2017
6377
2 дақиқада ўқилади

АҚШда битирувчиларга рақамли дипломлар берилди

Фото: Shutterstock

Массачусетс технологиялар институтининг (MIT) юздан ортиқ битирувчиси синов лойиҳаси доирасида биткоин блокчейнидан фойдаланган ҳолда чиқарилган рақамли дипломларни олишди, дея хабар бермоқда CoinDesk. 

Дипломларнинг «тасдиқланган» ва «сохталаштиришдан ҳимояланган» рақамли версиясини чиқариш учун Blockcerts Wallet иловаси ишлатилган. Синов лойиҳасида ўтган йили Массачусеттс технологиялар институтининг Media Lab лабораторияси билан ҳамкорликда Blockcerts очиқ стандартини ишлаб чиқишда иштирок этган Learning Machine софтвер компанияси ҳам қатнашди.

«Одамлар институт ўз фаолиятини тўхтатса ҳам, сақланувчи расмий маълумотлардан фойдаланишлари мумкин бўлади», - дея таъкидлаб ўтди Learning Machine бош ижрочи директори Крис Жагерс.

Таъкидланишича, дипломнинг ўзи блокчейнда сақланмайди – тизимда MIT маълум бир сертификатга рақамли ёзув яратганини кўрсатувчи вақт белгиси бўлади, холос. Шу билан бирга, бу маълумотлар университет битирувчилари келажакда ўз дипломлари борлигини тасдиқлашлари учун етарлидир.

Мавзуга оид