Жамият | 11:20 / 23.10.2017
78367
2 дақиқада ўқилади

Санъаткорлар пахта йиғим-терим ишларига жалб этилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Куни кеча Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда пахта йиғим-терими мавсумини кўтаринки даражада давом эттириш, унда санъаткорларнинг иштирокини таъминлаш бўйича Маданият вазирлигига алоҳида топшириқ берилганди. Орадан бир неча кун ўтиб, интернет саҳифаларида таниқли санъаткорларнинг қўлида пахта тутиб тургани акс этган суратлар пайдо бўлди.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида “2017 йил пахта ҳосилининг “Зарбдор” ўттиз кунлигига муносиб ҳиссамизни қўшайлик” шиори остида пахта йиғим-терими ҳашарчилари сафида ҳам 100 га яқин санъаткорлар, уларнинг фан клуб аъзолари меҳнат қилишмоқда. 

Фото: Instagram/alisherfayz_official
Фото: Instagram/alisherfayz_official
Фото: Instagram/shahzodasinger
Фото: Instagram/shahzodasinger

Ўзбекистон халқ артистлари Маҳмуд Намозов, Юлдуз Усмонова, Ғуломжон Ёқубов, хизмат кўрсатган артистлар Мавлуда Асалхўжаева, Илҳом Фармонов, Зиёда, Алишер Файз, Райҳон, “Ҳандалак” қизиқчилари Зокир Очилдиев ва Ортиқ Султонов, сўз устаси Валижон Шамсиев, актриса Ҳалима Ибрагимова, эстрада хонандалари Шаҳзода, Умидахон ва яна кўплаб ёш санъаткорлар пахта терими давом этаётган далаларда суратга олинган турли фотоларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлаб бормоқда.

Фото: Instagram/shahzodasinger
Фото: Instagram/rayhonganieva
Фото: Instagram/xalimaxonim
Фото: Instagram/xalimaxonim
Фото: Instagram/umidaxonxojieva

P.S. KUN.UZ пахта йиғим-терим ишларига чиққан санъаткорлар мавзусига яна қайтади. 

Мавзуга оид